Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Стадиондаги тиқилинч туфайли Сальвадор чемпионати муддатидан аввал якунланди

Баҳо:
+1 | -

Ҳодиса Сан-Сальвадор пойтахтидаги "Кускатлан" стадионида "Альянс" ва "ФАС" жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан содир бўлган. Дарвозалар ёпилган пайтда кўп сонли мухлислар трибунага киришга ҳаракат қилишди - расмийлар қалбаки чипталар айрим мухлисларга сотилган деб ҳисоблаб, тергов ишлари олиб борилаётганини айтишган. Расмий маълумотларга кўра, тиқилинчда камида 12 киши ҳалок бўлган, 90 дан ортиқ киши жароҳатланган. 500 дан ортиқ кишига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Сальвадор футбол федерацияси миллий чемпионатни муддатидан аввал тугатишга қарор қилди. Чемпион аниқланмайди, халқаро турнирлар иштирокчилари эса ўтган мавсум натижаларига кўра аниқланади. Шунингдек, айни дамда федерация стадионларда хавфсизлик чораларини кучайтириш масаласида ФИФА ва КОНКАКАФ билан маслаҳатлашаётгани хабар қилинган.

Ўз навбатида, Сальвадор Олий лигаси футболчилари ассоциацияси бундай қарорга қарши чиқди ва вазиятни муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш эълон қилди. Касаба уюшмаси норозилигини билдириб, федерация футболчиларнинг фикрини инобатга олмасдан шундай қарорга келганини айтди.

Киритилди: 22:13, 25.05.2023.
Ўқилди: 1447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик