"Барселона" марказий ҳимоячиси Жюль Кунде жамоани тарк этиши ҳақида гапиришни тўхтатишга қарор қилди.
Шу ҳафта бошида ОАВда франциялик футболчининг ўнг қанотда ўйнаганидан норозилиги ва мавсум якунланганидан кейин "Барселона"ни тарк этиш ниятида эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.
"Мен ҳамма нарса аниқ бўлиши учун буни аниқ айтмоқчиман: мен клубни тарк этиш истагим ҳақида ҳеч қачон маълум қилмаганман, мен ҳеч қаерга кетмайман", - деди Кунде.
24 ёшли футболчига Англия Премьер-лигасининг гигантлари клублари қизиқиш билдираётганди. Жюль Кунденинг "Барселона" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.