“Реал Мадрид” марказий ҳимоячиси Рауль Альбиол жамоадоши Икер Касильяснинг дунёдаги энг зўр дарвозабонлигини ва у ўз клуби ва мамлакатига қилган хизматлари учун “олтин тўп”га муносиблигини айтиб ўтди.
“Агар сиз жамоангиздаги энг яхши ўйинчи ким деб сўрасангиз, мен Касильяс деб жавоб бераман, чунки у дунёдаги энг зўр дарвозабон”.
“Эл-классико”да иккита гол ўтказиб юборди. Лекин уларни қайтариш ҳақиқатан ҳам мушкул эди. Биринчиси яқин масофадан тепилди, иккинчиси эса супер зарба эди”.
“У дунёдаги энг зўри бўлгани учун ҳам бизни кўп бора голлардан сақлаб қолган. Мен Касильясни “олтин тўп”га номзод футболчилар рўйхатида биринчи ўринга қўйган бўлардим. Чунки у бу йил Ла лигада ҳам, Европа чемпионатида ҳам биринчиликни қўлга киритди”.
“Олтин тўп”га номзод ўйинчилар орасида дарвозабоннинг биринчи ўринда туриши ноодатий ҳол бўлса-да, мен шундай ўйлайман”, - дейди Рауль Албиол.