Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Альба ҳам кетди - "Барселона"га 2015 йилда ЕЧЛни олиб келган таркиб ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" жамоасида бу мавсум авлодлар алмашинувининг чўққиси кузатилмоқда - жамоани 2022/23 йилгача Жерар Пике (фаолиятини якунлади), Серхио Бускетс ва Жорди Альба тарк этиши аниқ бўлиб улгурди. Келинг, қуйида жамоага 2014/15 йилги мавсумда Европа Чемпионлар лигаси совринини олиб берган футболчилар қаерда эканлигини эслаб ўтамиз.

Марк-Андре тер Штеген - "Барселона"да

"Барселона" сафига айнан ўша мавсум бошида келиб қўшилган Тер Штеген ҳозирги кунда жамоанинг асосий етакчилиси десак муболаға бўлмайди. Айнан унинг суперсэйвлари сабаб бу мавсумда Ла Лигани қўлга киритди. Шу вақтгача "кўк-анорранглилар" сафида немис кипери 375 та ўйин ўтказган. У бу баҳсларда 367 та гол қўйиб юборган бўлса, 156 матчда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Маскерано - ҳозирда Аргентина U-20 бош мураббийи

"Ливерпуль" сафидаги ўйинлари орқали "Барселона"га ўтган Хавьер Маскерано айни вақтда мураббийлик фаолиятини бошлаб юборган. У айни вақтда ватани Аргентинада бўлиб ўтаётган U-20 жаҳон чемпионатида ўз мамлакати ёш футболчиларига устозлик қилмоқда.

Жерар Пике - фаолиятини якунлади

Жорий мавсумда "Барселона"да Рональд Араухо, Андреас Кристенсен, Жюль Кунде каби футболчиларга рақобатда ютқазиб қўйган ва жамоа захира ўриндиғига михланган Пике 2023 йилнинг январь ойида фаолиятини тугатганини эълон қилди. "Mr President" айни вақтда "Андорра" клубининг эгаси ва бир қатор йирик бизнесларга раҳбарлик қилади.

Жорди Альба - "Барселона" (мавсум якунида кетади)

Куни кеча "Барселона"ни тарк этиши аниқ бўлган Жорди Альба ҳам ҳудди Пике сингари рақобатда ёш Алекс Бальдега ютқазиб қўйди. Шунингдек, Маркос Алонсонинг трансфери ҳам Альбанинг асосий таркибдан ўрин олишини қийинлаштириб юборди. Натижада у 34 ёшида ўзи тарбия топган клубни тарк этишга қарор қилди. Жорди шу кунга қадар "Барса" учун 458 та ўйинда 27 та гол уриб, 99 та голли узатма берган.

Дани Алвес - Қамоқда

Бразилиялик машҳур қанот ҳимоячиси Дани Алвес ҳозирги кунда қамоқда. У Барселонадаги тунги клублардан бирида ёш аёлга нисбатан шилқимлик қилишда айбланиб, ҳибсга олинган.

Андеас Иньеста - "Виссель Кобе" (мавсум якунида кетади)

Афсонавий испаниялик ярим ҳимоячи Андреас Иньеста бугун, 25 май куни фаолиятида "Барселона"дан кейинги иккинчи клуб бўлган Япониянинг "Виссель Кобе" жамоасини тарк этишини эълон қилди. 39 ёшли хавбек фаолиятини давом эттирадими ёки йўқ ҳозирча номаълум.

Иван Ракитич - "Севилья"

"Барселона"даги пушка зарбалари билан каталонияликларнинг ёқимтойига айланган Ракитич ҳозирда Ла Лигада "Севилья"нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. У жамоаси билан 31 май куни "Рома"га қарши Европа лигаси финалида ўйин ўтказади.

Бускетс - "Барселона" (мавсум якунида кетади)

"Кўк-анорранглилар"нинг марказдаги асосий таянчи ҳисобланган Бускетс Альбадан бир неча кун аввал "Барса"дан кетишини эълон қилганди. Унинг кейинги клуби Саудия Арабистонидан бўлса ажаб эмас, чунки араб шайхлари Бусига жуда катта маош таклиф қилмоқда.

Неймар - "ПСЖ"

2017 йилда футбол олами учун рекорд миқдор 222 миллион евро эвазига "Барселона"дан "ПСЖ" сафига кўчиб ўтган бразилиялик супериқтидор Неймар ҳозирда ҳам парижликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. Бироқ у мунтазам жароҳатлар сабаб "ПСЖ" раҳбарларининг ҳафсаласини пир қилган кўринади, улар ёзда Неймар билан хайрлашишга тайёрлиги ҳақида бир нечта француз нашрлари хабар берди.

Луис Суарес - "Гремио"

"Барселона"дан кейин "Атлетико Мадрид" ва "Насьональ" каби клублар шарафини ҳимоя қилган Луис Суарес ҳозирда фаолиятини Бразилияда давом эттирмоқда. У гарчи 36 ёшда бўлишига қарамай, "Гремио"да ўзини тўпурарлик маҳоратини кўрсатишда давом этмоқда. У жорий мавсумда 22 та ўйинда 11 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.

Лионель Месси - "ПСЖ"

Аргентиналик суперюлдуз Лионель Месси 2021 йилда молиявий қийинчиликлар сабаб "Барселона"ни тарк этганди. Ҳозирда 36 ёшни қаршилаган Лео "ПСЖ" билан янги шартнома имзоламаслиги аллақачон маълум бўлиб улгурди. У бор эътиборини "Барселона"га қайтишга қаратган, бироқ яна ўша муаммолар сабаб бу иш амалга ошмаслиги мумкин.

Абдубурхон Мамажонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:51, 25.05.2023.
Ўқилди: 5097 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.