Бир пайтлар Эрик Кантона “Манчестер Юнайтед”да ёш ўйинчиларни олдинга ҳаракат қилишга ундаб руҳлантиргани сингари Уэйн Руни ҳам Англия терма жамоасида худди шу ишни қилишни хоҳлаётганлигин айтиб ўтди.
“Ўйлайманки, мен ўзимни катта ўйинчи сифатида кўрсатадиган пайтим келди, шундай экан, мен энди терма жамоани маълум бир маънода бошқаришим керак”.
“Умид қиламанки, яқин келажакда биз ҳам совринларни ютамиз ва сиз мени табриклайсиз. Бу нарса барча учун жуда яхши бўлади”.
“Менинг ўзимни катта футболчи сифатида тутишим айнан ҳозир жуда мухим, чунки жамоада ёш ўйинчилар кўп. Мен улар билан гаплашишга, ўз маслаҳатларимни беришга ҳаракат қилишим керак”.
“Фергюсон “Манчестер Юнайтед”даги ёшларга Эрик Кантонанинг қандай таъсир кўрсатганлигини доим гапиради. Бу нарса менинг ҳам ёдимда ва мен ҳам шундай бўлмоқчиман. Ёшларнинг ўз қобилиятларини тўлиқ намойиш қилишларига ёрдам бераман”.
“Агар терма жамоадаги ўйинларимга қараб ҳақиқатни айтадиган бўлсам, ростдан ҳам Англия таркибида клубдагидек ўйнай олмаганман. Энди эса янада яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан, ўзимнинг энг яхши ўйинларимни кўрсатаман”.
“Мен яхши ўйнаб кубокни ўзим ютаман демоқчи эмасман. Бунинг учун биз бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим”, - дейди Руни.