Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Асенсио "Барселона"га ёқади, аммо...

Баҳо:
+ | -

"Барселона"га Марко Асенсио ёқади, аммо клуб футболчини ўз сафига қўшиб ололмайди.

Олдинроқ "Реал"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси эркин агент сифатида клубни тарк этишга қарор қилгани маълум бўлганди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барселона" раҳбарияти ва бош мураббийи Хавига Асенсио ёқади, у клубга 100 фоиз мос келадиган футболчи саналади. "Блауграна" Марко клубга Европа мусобақаларида рақобатни кучайтириш учун зарур бўлган сифатли трансфер бўлишига ишончи комил.

Бироқ, "Барселона" "Реал" билан зиддиятлардан қочишни афзал кўради. Каталонияликларнинг фикрича, мадридликлар Марконинг рақобатчиларга ўтишини ҳақорат деб билишлари ва бунга жавобан "блауграна"нинг муҳим ўйинчиларидан бирини қўлга киритишга ҳаракат қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, "Барса" агар Асенсио билан шартнома тузиб, Лионель Месси қайтса, клубда ярим ҳимоячилар жуда кўпайиб кетишини тушунади.

Бу омиллар клубнинг Марконинг трансферини рад этишига таъсир қилган.

Киритилди: 20:05, 27.05.2023.
Ўқилди: 3958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.