Жозе Моуриньо Икер Касильяснинг "эл классико"дан кейинги ҳаракатлари ёқмаганини очиқ баён қилди. Гап шундаки, дарвозабон ўйин тугагач, "Барселона" футболчилари бўлмиш терма жамоадаги дўстлари билан суҳбатлашган.
- Мен ўйиндан сўнг Икернинг рақиб футболчилари билан гаплашганини кўрдим - деди португалиялик мутахассис Марса га берган интервьюсида, - келаси сафар биратўла улар билан кетса ҳам майли. Мисол учун, бизга биринчи гол киритилган вазиятда у қутқариши ҳам мумкин эди. Сал ҳаракат қилса ҳам етарли бўларди.