Харри Кейн фаолиятида иккинчи марта АПЛда 30 та гол урди.
Аввалроқ, "Тоттенхэм" ҳужумчиси бу кўрсаткичга 2017/18 йилги мавсумда эришганди.
Премьер-лига тарихида фақат Алан Ширер лигада 3 марта 30 дан ортиқ гол урган.
У буни 1993/94 йилги мавсумда (31 гол), 1994/95 йилги мавсумда (34) ва 1995/96 йилги мавсумда (31) бажарган.













