Кириш Регистрация

Канада хоккей бўйича жаҳон чемпионига айланди ва Россиянинг рекордини янгилади. АҚШ эса медалсиз қолди

Баҳо:
+ | -

Финляндия ва Латвия мезбонлигида ўтган хоккей бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.

Финалда Канада терма жамоаси Германия устидан ғалаба қозониб (5:2), ўз тарихида 28 марта чемпионга айланди.

28 та олтин медал — бу Жаҳон чемпионати рекорди ҳисобланади. Канадаликлар бу борада Россия / СССРни (27) ортда қолдирди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Латвия термаси АҚШ устидан сенсацион ғалабага эришди (4:3).

Қайд этиш керак, аввалига мусобақа Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилиши режа қилинганди. Бироқ Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари боис мамлакатдан мезбонлик олиб қўйилганди.

Шунингдек, Украинага ҳужум сабаб 2022 йилнинг февралида Россия ва Беларусь Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) аъзолигидан чиқарилган ва Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:40, 29.05.2023.
Ўқилди: 2323 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик