Кириш Регистрация
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон 4-0 Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа 2-2 Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург 0-4 Брест
01/10 21:45 Штутгарт 1-1 Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол 5-0 Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа 4-2 Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал 2-0 ПСЖ
01/10 23:59 Байер 1-0 Милан
01/10 23:59 Боруссия Д 7-1 Селтик
01/10 23:59 Барселона 5-0 Янг Бойз
01/10 23:59 Интер 4-0 Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ 1-1 Спортинг
01/10 23:59 Слован 0-4 Манчестер Сити

Мавсумда гол+пас бўйича ажойиб ўйин кўрсатган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум кўп жиҳатдан қизиқарли бўлди. Кўпгина жамоалар турли мусобақаларда жуда кўп гол уришди, улар сафида баъзи ўйинчилар ажралиб туради. Бугун гол+пас тизими бўйича жорий мавсумнинг энг яхши футболчиларини кўриб чиқамиз. Фақат ички чемпионатлардаги голлар ва голли узатмалар ҳисобга олинди.

Жамол Мусиала (Бавария, 22 очко, 12+10)

Мусиала бу рўйхатдаги энг ёш ва жуда истиқболли футболчи. “Бавария” футболчи учун янги шартнома тайёрлаётгани ажабланарли эмас. Мусиала Бундеслигадаги учинчи мавсумида ва йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Аввалига Жамол гол+пас тизимида 7 очко, кейин 10 очко жамғарган. Жорий мавсумда 20 ёшли ярим ҳимоячи 12 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган. Ҳар бир мавсумда ўйинчи кўпроқ ўйин вақтига эга бўляпти.

Хвича Кварацхелия (“Наполи”, 22 очко, 12+10)

Хвича А Сериянинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. Мавсум охирида футболчининг ўйини жиддий пасайиб кетди. Италия чемпионатининг сўнгги саккизта учрашувида грузиялик атиги битта голли узатмани амалга оширди. Аммо унинг ҳисобида 12 та гол ва 10 та голли узатма бор. Фаолиятида илк бор кучли лигада иштирок этган 22 ёшли вингер учун бу жуда яхши кўрсаткичлар. Демак, А Сериянинг дебют мавсумидаёқ порлаш ва ҳатто чемпионликни қўлга киритиш жуда жиддий.

Букайо Сака (“Арсенал”, 25 очко, 14+11)

Сака кетма-кет иккинчи мавсумда жуда юқори савияда ўйнамоқда ва "Арсенал"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири. 21 ёшли вингер ушбу мавсумда АПЛда 14 гол ва 11 голга ассистентлик қилди. "Канонирлар"нинг мавсумнинг асосий қисмида Премьер-лига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллашига футболчининг ҳиссаси катта бўлди. Аммо “канонирлар” чемпионлик учун курашда барибир “Манчестер Сити”га имкониятни бой беришди. Бошқа томондан, бу йигитлар, шу жумладан Сака, "Арсенал"ни Чемпионлар лигасига қайтаришди. "Канонирлар"да ҳали ҳаммаси олдинда бўлган катта салоҳиятга эга ёш жамоа бор.

Неймар (“ПСЖ”, 24 очко, 13+11)

Неймар жароҳат олдидан “ПСЖ” билан ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказди. Феврал ойи охирига келиб, 31 ёшли вингер гол+пас тизимида 24 очкога (13+11) эга эди. Ўшандан бери у ўйнамади. Бразилиялик футболчи Париждаги биринчи мавсумидагина кўпроқ гол урган эди (36 очко, 20+16). Агар жароҳати бўлмаганида Неймарнинг статистикаси қандай бўларди, деб ўйлаш қўрқинчли. Шунга қарамай, “ПСЖ” футболчидан қутулмоқчи. Агар француз матбуоти хабарлари рост бўлса, бразилиялик футболчи мавсум охирида Парижни тарк этиши мумкин.

Рандал Коло-Муани (“Айнтрахт Франкфурт”, 26 очко, 15+11)

Германия чемпионати тез-тез янги мураббий ва футболчиларни кашф этиши билан қизиқ. Улардан бири Коло-Муани. Франциялик футболчи “Нант”да ҳам яхши ўйин кўрсатди ва ўзининг энг яхши мавсумини “Айнтрахт”да ўтказмоқда. Жорий мавсумда 24 ёшли форвард ҳисобида 15 та гол ва 11 та голли узатма бор. Рандал ўзининг илк мавсумини немис клубида ўтказмоқда, аммо оммавий ахборот воситалари уни аллақачон кучли жамоалае билан боғлаяпти.

Антуан Гризманн ("Атлетико Мадрид", 27 очко, 15+14)

"Атлетико"га қайтганидан кейин Гризманн аввалги даражага қайтди. Франциялик футболчи "Барселона"да қийин даврни ўтказди ва у ўтган мавсумни яхши ўтказа олмади. Аммо жорий мавсумда 32 ёшли ҳужумчи аллақачон 15 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширган. У фаолиятининг фақат бир мавсумида гол+пас тизимида яхшироқ ўйин кўрсатган эди. Шу билан бирга, яқинда Гризманн бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатиши мумкинлигини айтди.

Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”, 31 очко, 19+12)

"Ливерпул"нинг ўзига хос томонлари бор, лекин жамоанинг натижалари қандай бўлишидан қатъи назар, Салоҳ доим барқарор. Мисрлик футболчи 2017 йилдан буён "қизиллар" сафида тўп тепади. Бу вақт ичида у ҳар мавсумда гол+пас тизимида камида 25 очко тўплайди. Бу мавсумда эса 30 ёшли вингер ҳисобида 19 та гол ва 12 та голли узатма бор. Бундай футболчининг Чемпионлар лигасисиз қолгани ачинарли, аммо мерсисайдликлар еврокубокларсиз ҳам бутунлай қолиб кетиши мумкин эди. Қайта тузилишдан кейин ҳам Салоҳ "Ливерпул" лойиҳасида марказий фигура бўлиб қолишига шубҳа йўқ.

Лионель Месси (“ПСЖ”, 32 очко, 16+16)

Сўнгги пайтларда "ПСЖ"нинг Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизликлари учун Месси кўп танқид қилинмоқда, аммо бир киши эмас, бутун жамоа мағлуб бўлмоқда. Лео ўз ишини қилишда давом этмоқда. Жорий мавсумда 35 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатида 16 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Бу топ-5 лигадаги барча футболчилар орасида энг яхши натижа ҳисобланади. Агар барча турнирлар бўйича кўрсаткичларни оладиган бўлсак, фақатгина Месси 20 гол ва 20 голли узатмага эришган. Лекин, афтидан, парижликлар футболчини йўқотади. Томонлар ўртасидаги шартнома ҳали узайтирилмаган. Аргентиналик футболчи фаолиятини давом эттириш учун янги клуб излаяпти. Жаҳон чемпионига таклифлар кам бўлмаслиги аниқ.

Киритилди: 14:24, 29.05.2023.
Ўқилди: 2846 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.