Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Кантенинг келажаги сўроқ остида

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни "Челси" мавсумнинг сўнгги ўйинини ўтказди.

"Ньюкасл" билан баҳс (1:1) тугаганидан сўнг ярим ҳимоячи Н'Голо Кантега мухлислардан бири трибунадан: "Канте, келаси мавсумда кўришгунча", деб бақирди.

"Кўрамиз", - деб жавоб қайтарди Канте мухлисга.

Амалдаги шартнома Н'Голо Кантени "Челси" билан июнь ойи охиригача боғлайди. 32 ёшли франциялик футболчи Лондон клубида 2016 йилнинг ёзидан буён тўп тепмоқда.

Ўшандан бери у 269 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 16 та голли узатмани шерикларига берган.

"Челси" бу мавсумни атиги 12-ўринда якунлади.

Киритилди: 17:06, 29.05.2023.
Ўқилди: 1205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик