Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

"Ливерпуль" ЕЧЛсиз қолганининг клубга молиявий зарарлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

ЕЧЛнинг ўрнига ЕЛда қатнашиш ҳақида Юрген Клопп шундай деган эди: "Эндиликда, биз сешанба ёки чоршанба кунлари ўрнига пайшанба кунлари майдонга тушадиган бўлдик. Жорий мавсум биз учун яхши ўтмади. Бу нарса, айниқса молиявий томондан яққол сезилади".
Ҳақиқатдан ҳам "Ливерпул"нинг Европа лигасига тушиб кетиши, молиявий жиҳатдан салбий оқибатларга олиб келади. Қуйида мана шу мавзуга тўхталиб ўтамиз.

"Ливерпуль" АПЛни 5 ўринда якунлаш орқали қанча ишлади?

Биринчи зарба клуб учун АПЛдан келади. Ўтган мавсумда Клопп жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган. Бу эса клубга 50.4 миллион фунт фойда келтирган эди. 2023 йилда учта ўрин паслаш, бу борадаги даромадни 35.2 миллионга туширди. Бу дегани "Ливерпуль" 15 миллион зарар кўрди. Ушбу миқдорга ўтган ёзда Такуми Минамино сотилганди. Шунга қарамай, йўқотишларнинг энг йириги УЕФА тўловларидан келади.

"Ливерпуль" ЕЧЛнинг жорий мавсумидан қанча ишлади?

"Ливерпул"нинг мусобақани нимчорак финалда якунлагани, 2020 йилдан бери энг ёмон кўрсаткич сифатида қайд этилади. Гарчанд "Реал"га, икки ўйин натижасига кўра 2-6 ҳисобида имкониятни бой берган бўлсада, мерсисайдликлар еврокубокдаги иштироки сабаб жами 58.9 миллион фунтга эга бўлди. Бу миқдорнинг учдан бири (23.7 миллион) клубнинг ўн йиллик натижаларидан келиб чиқиб, тўлаб берилди. Маълумотларга кўра, Европа лигасининг 2023-24 йилги ғолибига жами 20 миллион фунт соврин пули берилади. Бу шуни англатадики, "Ливерпуль" бу мусобақада ғолиб бўлса ҳам, жорий мавсумдаги даромадларини қила олмайди.

"Ливерпуль" ЕЧЛга чиқа олмагани сабабли футболчиларидан айрилиши мумкинми?

Юрген Клопп ўз шогирдларига жиддий сигнал йўллаган эди. У ЕЧЛсиз мавсум сабабли ҳеч ким жамоадан кетмаслигини айтган: "Агарда кимдир мана шу сабабли кетмоқчи бўлса, ўзим уни қайси клубни хоҳласа, шунга ўтишига ёрдам бераман. Бизда мажбурлаш йўқ. Бу хато бўлган бўларди. Аммо ҳозирга қадар ҳеч ким мендан кетиш ҳақида сўрагани йўқ", – дейди немис мутахассиси.
Шунга қарамай, Клопп томонидан "клуб афсоналари" дея таърифланган Фирмино, Милнер, Кейта ва Окслейд-Чеймберленларнинг жамоадан кетиши аниқ бўлган.
Муҳаммад Салоҳ эса 3 йиллик янги битимдан кейин қолиши кутилмоқда. 30 ёшли ҳужумчи яқиндагина ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ЕЧЛда ўйнамаслигидан "қалби вайрон" бўлаётганини ёзди.

ЕЧЛ ва ЕЛнинг соврин жамғармаси

Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари учун: 13.5 миллион фунт
Европа лигаси гуруҳ баҳслари учун: 3.1 миллион фунт

ЕЧЛ гуруҳдаги ҳар бир ғалаба учун: 2.4 миллион фунт
ЕЛ гуруҳ баҳсларидаги ҳар бир ғалаба учун: 313 минг фунт

ЕЧЛ нимчорак финали: 8.3 миллион фунт
ЕЛ нимчорак финали: 1.1 миллион фунт


ЕЧЛ чорак финали: 9.2 миллион фунт
ЕЛ чорак финали: 1.6 миллион фунт

ЕЧЛ ярим-финали: 10.9 миллион фунт
ЕЛ ярим-финали: 2.5 миллион фунт

ЕЧЛ финали: 13.5 миллион фунт
ЕЛ финали: 4.1 миллион фунт

ЕЧЛ ғолиби: 17.4 миллион фунт
ЕЛ ғолиби: 7.6 миллион фунт.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 18:00, 29.05.2023.
Ўқилди: 3370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.