Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

АПЛ кутилмаган ҳолатларга бой бўлди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси жорий мавсуми кутилган ва кутилмаган ҳолатларга бой бўлди. Қуйида уларнинг энг муҳимлари ҳақида қисқача тўхталамиз.

Холанднинг рекордлари 

Рой Кин ва бошқа экспертлар Холандниннг иккинчи мавсуми ҳақида норози бўлиб гапиришди. Премьер-лигада Холанд барча даврлар рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Эрлинг Коул ва Ширерни ортда қолдирди. Энди Эрлингнинг ютуғини кимдир ортда қолдириш учун чемпионатда 37 та гол уриш керак. Норвегиялик йилнинг энг яхши футболчиси унвони учун сўровномаларда катта фарқ билан ғалаба қозонди, чунки унинг қўлида чемпионлик кубоги бор. "Манчестер Юнайтед" мухлислари Эрлингни Англия кубоги финали учун дисквалификация қилишни сўрашмоқда, чунки у интервьюлардан бирида сўкиниб гапирган. Аввалроқ Руни эфирда сўкинганлиги учун жазоланган эди. Келинг, улар қандай қарор қабул қилишларини кўриб чиқайлик, аммо Холанд бутун мавсум давомида мақтовга лойиқ ҳаракат қилди. Унга дастлаб «Манчестер Сити» ўйинига қўшилиб кетиш осон бўлмади. Кўп қулай вазиятлардан фойдалана олмади, аммо 36 гол ва 8 голли узатма - бу космик натижа.

Иккинчи ўриндаги "Арсенал"

Мавсум якунини таҳлил қилиб, Артета, албатта, ҳал қилувчи ўйинларни бошқача режалаштириши керак эди, деган хулосага келамиз. Улар жуда очиқ ўйнашди, ишонч билан ҳаракат қилишди, бу "Арсенал" билан анчадан бери содир бўлмаганди. Лига натижаларини салбий маънода сарҳисоб қилиш ўрнига "канонирлар"ни Чемпионлар лигасига қайтгани учун мақтаганимиз маъқул. Артетанинг ўзи футболчи бўлганидан бери нуфузли турнирда иштирок этмаяпти. Мартинелли ва Сакада дриблинглар ҳам, ақлли паслар ҳам етарли. Зинченко "Арсенал" ўйинининг тузилишига таъсир кўрсатди. Салиба учун мавсуми жуда идеал якунланди. "Арсенал" янги трансферларни режалаштирмоқда, чунки кейинги чемпионат қийинроқ ва ундан ҳам қизиқарлироқ бўлиши аниқ. Кучли рақиблар билан "Арсенал" албатта бўшашмаслиги керак.

"Ньюкасл" ва "Брайтон"нинг муваффақиятлари

"Челси" ва "Тоттенхэм" мавсумолди тахминларда "Ньюкасл" ва "Брайтон"дан юқорироқда эди. "Астон Вилла" Эмери билан биргаликда "Брайтон"га ЕЛ йўлланмаси йўлида халақит беришга уриниб кўрди, бироқ бу самара бермади. Бироқ улар сўнгги турда "Тоттенхэм"ни еврокубокларсиз қолдирди ва Эмери шогирдлари энди Конференциялар лигасида ўйнайди. "Брайтон" эса Поттерни Де Зебри билан алмаштирди. Италиялик мураббий Премьер-лигага яхши темпда қўшилди, жамоанинг таниқли ва жўшқин услубини сақлаб қолди. Энди бойлар йиғламоқда, ўртамиёна клублар эса еврокубокларда ўйнайди. Бироқ, "Брайтон" ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчиларини йўқотади. Бу эса катта пасайишларга сабаб бўлиши мумкин. 

Нозик дидли ижодкорларнинг ғалабаси

Кевин де Брюйне мавсум давомида ўн олтита голли узатмани амалга оширди. Салоҳ Чемпионлар лигасисиз қолган бўлсада, КДБни муттасил таъқиб қилиб келди. Клопп қўшимча қилдики, Муҳаммад ўзини қўйиб юборишларини талаб қилмаган, у кейинги мавсумларда ҳам "қизиллар" сафида ўйнайди. Шунингдек, Троссард, Сака ва Олисе каби футболчилар қайта кашф этилди. мавсумнинг энг яхши бешлик мураббийлари қаторидан жой олишди, ваҳоланки улар ҳужумда ўзини кўрсатган ягона мураббий эмас. Бруно, Трипье ва Эдегор мавсумнинг энг фаол плеймейкерлари қаторига кирди.

Киритилди: 18:16, 29.05.2023.
Ўқилди: 1962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.