Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шавкат Абдухўжаев: «Cарвар Каримовдан келажакда яхши дарвозабон чиқади»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, яқинда Эрон пойтахтида ўтказилган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида ёш футболчиларимиз ўзбек футболи мухлислари кутган улкан ғалабага эришишди. Ушбу ғалабага мураббийлар штабининг ҳиссаси катта бўлди.

Айни пайтда жамоамизда дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритаётган Шавкат Абдухўжаев мусобақа давомида U-16 терма жамоасида ёш посбонларни ҳар бир баҳсга жиддий тайёрлади. Натижада айнан дарвозабонларимиз ҳал қилувчи баҳсларда ўз маҳоратларини намойиш этиб, минглаб ишқибозларга хушнудлик улашишди.

Куни кеча клуб ихтиёрига қайтиб келган Шавкат АБДУХЎЖАЕВ "Насаф" клуби матбуот хизмати ходимига мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Шавкат ака, чемпионлик муборак бўлсин...
— Раҳмат.

— Мусобақа ҳақида таасуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?
— Бизни Эронда жуда яхши кутиб олишди.  Теҳрон шаҳридаги  “Озодий” меҳмонхонасига бориб жойлашдик. Очиғини айтиш керак, мусобақанинг гуруҳ босқичида бизга бироз омад етишмади. Аксарият учрашувларда ўзимиз учун ижобий натижани қайд эта олмадик.   Илк ўйиндаёқ бир қатор имкониятлар кўкка совурилди. Гуруҳ босқичидан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишимизда бизга Ҳиндистон ўсмирлар термасининг Хитой билан учрашувидаги сўнги дақиқаларда киритган тўпи ёрдам берди. Жанубий Корея билан бўлган учрашувда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача ғалаба қозониб тургандик. Аммо оҳирги дақиқада ўтказиб юборилган тўп эвазига пеналтилар сериясида иштирок этишга мажбур бўлдик. Ўсмирларимиз 11 метрлик жарима зарбаларини бехато амалга оширишди.  Бу дақиқалардаги ҳис-ҳаяжонларимизни сўз билан тушунтириб бўлмайди. Мундиал йўлланмаси нақд бўлганидан сўнг футболчилар  кейинги ўйинларда ортиқча босимсиз ҳаракат қилишди. Биз мураббийлар ҳам йигитларга энди буёғига қўрқмасдан эркин ҳаракат қилиб, чиройли футбол намойиш этишлари кераклигини уқтирдик. Футболчиларни янада руҳлантирдик,  кайфиятларини кўтаришга ҳаракат қилдик. Кейинги рақибимиз мусобақа мезбони Эрон бўлди. Йигитларнга ҳеч нарсани ўйламай, кўрқмасдан ҳаракат қилишлари тушунтирилди ва якунда ғалаба қозониб, финалга йўл олдик. Финалда эса Япония билан баҳслашдик.  Дастлабки дақиқада ҳимоядаги хато эвазига дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Аммо футболчиларга ортиқча ҳаяжонланмасдан, дадил ҳаракат қилишларини сўрадик ва ғалаба қозона олишимизга ишонтирдик. Асосий вақтда ғолиб аниқланмаганидан сўнг яна пенальтилар сериясидан тепиладиган бўлди.  Бу вақтда мен шогирдим Сарвар Каримовни олдимга чақириб камида икки бора рақиб зарбасини баратараф эта олишини уқтирдим ва у дастлабки зарбадаёқ бу ишни мукаммал тарзда уддалади.  Футболчиларимиз мусобоқа давомида барча пенальтиларни аниқ амалга оширишгани ҳам эътиборга молик. Умуман ўсмирларимиз чемпионат давомида ҳақиқий характер кўрсатишди. Чемпионлик йўлида   машаққатли ишларни амалга оширдик ва бу якунда ўз мевасини берди. Ватанимизга бош совринни олиб келганимиздан фахрланамиз. Бу ғалаба барчамизники.

— Ўсмирлар дарвозабони  Сарвар Каримов жуда ёрқин ўйин кўрсатди. Шогирдингиз ҳақида нима дея оласиз?
— Дастлабки учрашувларда дарвозани Шоҳжаҳон Эшбўтаевга ишониб топширгандик. Бироқ, у бироз ҳаяжонлангани боис  бир қатор қўпол хатоларга йўл қўйди. Лекин у жуда истъедодли дарвозабон, шунчаки Шоҳжаҳон майдонга тушган учрашувларда нафақат унга омад кулиб боқмади, балки бизга ҳам омад келмади. Сарвар Каримов майдонга чиққан учрашувларда омад биз тарафда бўлди. Мен Тошкентда спорт коллежида ишлаб юрган пайтимда Сарвар Каримов "Спартак" жамоасида ўйнарди. "Спартак"  жамоаси мураббийи бу дарвозабонни менинг машғулотларимга қатнашиб туришини сўради ва мен бунга розилик билдирдим. Унинг бўйи бироз пастлиги натижасида кўп мураббийлар аввалига унга ишонч билдиришмаган. Аммо мен унга бунақа вазиятларга эътибор бермасдан, ўз устида ишлаши кераклигини тушунтирганман.  Келажакда ундан яхши дарвозабон чиқишига ишонаман. У энди ўз устида янада кўпроқ ишлаши лозим.

— Пеналтилар сериясида дарвозабонимиз ишончли ҳаракат қилиб чемпион бўлишимизга катта ёрдам берди. Унга 11 метрлик жарима зарбалари олдидан қандай кўрсатмалар бердингиз?
— Ҳаммаси оддий. У машғулотларда тинмай ишлайди. Мен пеналтилар сериясидан аввал Сарвар Каримовни руҳлантиришга ҳаракат қилдим.  Унга ҳамма ишни аъло даражада амалга ошириб бўлганини ва энди хотиржам ҳаракат қилишини тайинладим. Бундай вазиятларда дарвозабонни руҳлантира олиш лозим.

— Сиз ўсмирлар терма жамоамиз билан бўлганингизда, "Насаф" дарвозаси рақиблар томонидан кўп бора ишғол этилди...
— Бунга мен йўқлигим сабаб бўлгандир десам, манманликка киради. “Андижон”га қарши учрашув видеоёзуви туширилган дискни  кўрдим. Ўтказиб юборилган учинчи голда Мурод Зуҳуров хатога йўл қўйган. Умуман ҳали Мурод билан кўришиб, бу масалада гаплашиб оламиз.

— Насаф” сафида шунингдек, ёшлар термаси дарвозабони саналадиган Элдор Суюнов бор. Уни қачон асосий таркибда кўришимиз мумкин бўлади?
— Элдор Суюновни энг яхши ёш дарвозабонлардан бири деб биламан. Унга дарвозабон учун керак бўлган барча ҳислатлар бор. Ҳозирда дарвозамизни тажрибали Мурод Зуҳуров ҳимоя қилмоқда. Ўйлайманки, яқин орада Элдор Суюнов ҳам асосий таркибдан жой олади. Унинг келажаги порлоқ. Умуман юртимизда бир қатор иқтидорли дарвозабон бор. Аммо клубларимиз кўпинча легионер дарвозабонларга таяниб келишган. Агарда ёшларга  имкон яратиб берсак, албатта улар ишончни оқлашади. Оддий мисол, термамизнинг асосий дарвозабони Игнатий Нестеровга рақобатчи йўқлиги сабабли, унинг ўйинида бирозгина пасайиш кузатилмоқда. Мурод Зуҳуров ҳам анча иқтидорли ва бой тажрибага эга дарвозабон. Аммо унга терма жамоанинг асосий  таркибида ўйнаш истаги етишмаётгандек туюлмоқда менга. Нафақат футболда, балки ҳаётда ҳам алиштириб бўлмас, одам бўлмайди.

— Сарвар Каримовни "Насаф"га олиб келинишини истармидингиз?
— Сарвар Каримов Осиё чемпионатидан олдин “Локомотив” жамоасига ўтиб кетган. Ҳозирда у “Локомотив” клуби аъзоси саналади.

— Мутахассис сифатида ҳозирда дунёнинг энг кучли дарвозабони сифатида кимни айта оласиз?
— Тажрибали дарвозабонлар жуда кўп. Чех, Касильяс, Буффон, Нойер буларнинг барчаси энг яхшилар. Менимча, ҳозирда “Бавария” посбони Нойерга тенг келадиган йўқ.

Шаҳбоз БЕҒАМОВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 09:50, 12.10.2012.
Ўқилди: 5344 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.