Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

9 нафар футболчи ҳафта оҳирида "Реал" таркибидаги сўнгги ўйинини ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

 Якшанба куни Мадрид клуби Ла Лига мавсумини "Атлетик Бильбао"га қарши ўйин билан якунлайди. Бу ўйин "галактикос"нинг 9 аъзоси учун сўнггиси бўлиши мумкин. Ёзда баъзи футболчилр "Реал"дан кетиш эҳтимоли мавжуд. Қуйида "Реал"дан кетиши эҳтимоли жуда кам бўлган футболчилардан, кетиши аниқ бўлиб улгурган футболчиларгача танишиб чиқмиз. 

Мариано Диаз. Унинг клуб билан шартномаси бир ойдан кейин тугайди ва унинг фаолиятини "Бернабеу"да давом эттириш имконияти нолга тенг. Оддий қилиб айтганда "Қироллик клуби"га Мариано умуман керак эмас. Балки боша жамоага кетса, ўз ўйинини топиб олар. 

Начо, Дани Себальос ва Марко Асенсио. Бу учлик шартномани узайтиришга рози бўлмаса керак. Бироқ, Маrса хабарига кўра, клуб бу футболчиларни сақлаб қолиш учун яна бир бор уриниб кўради. Начо узоқ йиллардан бери клубнинг асосий заҳира ўйинчиси бўлиб келган. Себальос эса ярим ҳимоядаги рақобатда ютиши жуда қийин. Асенсио "Реал" учун бу учликда энг керакли футболчи бўлса керак. Аммо у ҳам асосий таркибда майдонга тушмаётганидан норози.  

Ферлан Менди. Франциялик футболчининг жароҳатлари ҳимоячидан қутулиш истагида асосий сабабдир. Фран Гарция "Реал"га келиши деярли ойдинлашиб бўлганини ҳисобга олсак, Мендининг Мадриддаги сафари қариган кўринади. Премьер-лига клублари Мендига қизиқиш билдирмоқда.

Эден Азар ва Андрей Лунин. Азарнинг маоши узоқ вақт тарихга кирди ва бу жамоанинг маоши рўйхатидаги энг афсус қилинадигани бўлса керак. Ҳеч қайси жамоа заҳирада ўтирадиган ва деярли майдонга тушмайдиган футболчи уччун катта маош тўлашни истамайди. Украиналик футболчининг шартномаси кейинги мавсумда тугайди, бироқ у ўйин вақти камлигидан норози. Тўғрида, Луниннинг рақобатчиси Куртуа бўлганидан кейин асосий таркиб эгаси аниқ. 

Алваро Одриасола. Ҳимоячи жорий мавсумда жами 92 дақиқа ўйнади. Сосьедад ва Билбаонинг қизиқишини инобатга олиб, унинг кетишига қўйиб беришса керак. Негаки, "Реал"да Одриасоладан ташқари ўша позицияда ўйнай оладиган Карвахаль ва Лукас Васкес бор. Шунингдек, "Реал Кастилья"дан Винсиус Тобиас асосий жамоага жалб қилиниши кутилмоқда.

Карим Бензема. Саудия Арабистони Карим учун "отнинг калласи"дек маош таклиф қилмоқда. Бундай таклифни рад этиш қийин. Бироқ футболчининг ўзи Испанияда яна бир йил қолишни истамоқда. Буёғини вақт кўрсатади.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:55, 31.05.2023.
Ўқилди: 8458 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.