Daily Mail хабарига кўра, "Лидс" бош мураббийи Сэм Эллардайс пайшанба куни клуб билан музокаралардан сўнг истеъфога чиқади.
68 ёшли мутахассис жамоасини Премьер-лигада сақлаб қола олмади. У май ойи бошида "Лидс"ни қабул қилиб олганди. Ўшанда жамоа 34 турдан кейин 30 очкога эга эди.
Мавсум якунига кўра, "Лидс" 31 очко билан 19-ўринни эгаллади ва чемпионшипга тушиб кетди.