Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Маҳди Али: «БААдаги ўйинда ўзбекистонлик ишқибозларнинг кўпроқлигини кўриш – ғалати»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг БАА терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Али томошабинларга эътироз билдирди.

12 октябрь куни Дубайдаги «Мактум бин Рашид» стадионида БАА ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Маҳаллий матбуот тарқатган хабарга кўра, БАА терма жамоасининг ўйини бевосита стадиондан кузатиш учун 100га яқин амирлик мухлис келган, холос.

«Терма жамоамизнинг барча ўйинлари БААдан ташқарида бўлишини хоҳлардим. Ўз уйингда ўтаётган ўйинда рақиб ишқибозлари кўпроқ эканлигини кўриб туриш – жуда ҳам ғалати. Агар бугун биз эмас, Миср билан Габон ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказиб, чипталарни қиммат нархда сотганида ҳам, ушбу ўйинда ишқибозлар стадионда тўлиб-тошганини эшитган бўлардим, деб ўйлайман. Ўзбекистонга қарши ўйинимизга кириш бепул бўлди, бироқ стадионда ҳеч ким йўқ», - дея БАА миллий терма жамоаси бош мураббийи хафсаласи пир бўлганини яшириб ўтирмади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйин давомида икки бор ҳисобда ортда борди, бироқ, охир-оқибат 2:2 ҳисобидаги дурангни қўлга киритди. Ушбу ўйин, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг сўзларига кўра, Қатар терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаш ўйини олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтади.

«Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа, менинг фикримча, қитъанинг энг кучли беш жамоасидан биридир. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини яхши ташкил этилган ва унинг таркибидаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли. Бундай жамоаларга қарши тўп суриш кишини ҳар доим хурсанд қилади», - дея қўшимча қилди Маҳди Али.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари Осиё Кубоги-2015 саралашида бир гуруҳдан ўрин олган. Икки терма жамоа ўртасидаги дастлабки ўйин 2013 йилнинг 22 март куни Абу-Дабида бўлиб ўтса, жавоб ўйини саралашнинг сўнгги тур ўйинлари доирасида 2014 йилнинг 5 март куни Тошкентда ўтказилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:23, 13.10.2012.
Ўқилди: 5248 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.