"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Манчестер Юнайтед"да ўйнаётган Каземиро Ла Лига ва Премьер-лигани солиштирди.
«Премер-лигада ҳаммаси бошқача, ўйин очиқроқ. Сиз тез-тез ҳимоядан ҳужумга ўтишингиз керак ва аксинча.
Ла Лигада тики-такадан фойдаланиш анча кенг тарқалган. Аммо футболчи учун асосий нарса мослашиш ва буни имкон қадар тезроқ қилиш қобилиятидир», - деди бразилиялик ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Каземиро ўтган ёзда "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Бразилиялик ярим ҳимоячи АПЛда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.