Кириш Регистрация

«Машъал» «Пахтакор»га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Айтиб ўтганимиздек, бугун Қибрайдаги стадионда «Машъал» ҳамда «Пахтакор» футболчилари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Ўйинда муборакликлар 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Гарчи Самандар Шодмонов ҳисобни очган бўлса-да, кейинчалик Темурхўжа Абдухолиқов орадаги мувозанатни тиклади. Иккинчи таймда эса «пахтакорчилар» юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланиб, Шаҳбоз Эркинов ҳамда Игорь Сергеев томонидан киритилган голлар туфайли ўйинни ўз фойдаларига ҳал этишди. «Машъал» энди ўзининг навбатдаги учрашувини олий лига доирасида 20 октябрь куни «Олмалиқ»қа қарши ўтказади.

 
Ўртоқлик учрашуви. 13 октябрь.
«МАШЪАЛ» - «ПАХТАКОР» - 1:3
«Машъал»: Санжар Қувватов, Шерзод Файзиев, Абдували Мўминов, Габит Сапаргалиев, Илья Фомичев, Алик Ҳайдаров, Аббос Шодмонов, Самандар Шодмонов, Темур Дадашев, Яннис Мандзукас, Павел Соломин.
Захирадан тушганлар: Ўткир Юсупов, Элдор Эргашев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Милорад Ресанович.
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Илҳом Суюнов, Егор Кримец, Александр Клецков, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Дилшод Шарофиддинов, Ойбек Қиличев, Шерзод Каримов, Кахи Махарадзхе, Темурхўжа Абдухолиқов.
Захирадан тушганлар: Темур Жўраев, Мурод Холмуҳаммедов, Шаҳбоз Эркинов, Арам Бабаян, Владимир Козак, Анвар Раҳимов, Аббос Махситалиев, Алишер Азизов, Игорь Сергеев.
Голлар: Т.Абдухолиқов, Ш.Эркинов, И.Сергеев – С.Шодмонов.

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 22:14, 13.10.2012.
Ўқилди: 4524 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6420]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5278]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3572]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2660]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2253]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2193]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2163]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2159]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2098]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.