"Вольфсбург" ҳимоячиси Микки ван де Вен "Ливерпуль"да ўйнашни хоҳлашини айтди.
"Бир вақтлар мен отам билан "Ливерпуль" стадионига борганман", - дея футболчининг сўзларини келтиради Sky Sports. Бу Рождество куни, Боксинг дей учрашуви эди. Ўшанда "Ливерпуль" "Арсенал"га қарши ўйнаган. Бу ақлдан озган ўйин эди. Улар "You'll Never Walk Alone" қўшиғини айтишни бошлаганларида, менинг этим жимирлаб кетди, бу жуда зўр. У ерда ўйнаш менинг орзуим."
Ван де Вен 2021 йилдан бери "Вольфсбург" сафида тўп тепади. 22 ёшли нидерландияликнинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган.
2022/23 йилги мавсумда ҳимоячи 36 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.