"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтирмоқчи. Football Insider хабарига кўра, "қизил иблислар" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс учун курашга киришган.
Аввалроқ, миш-мишлар Райсни Лондоннинг “Арсенал” ва “Бавария” клублари билан фаол боғлаган эди. "Вест Хем" сардори учун тахминан 100 миллион фунт (тахминан 116 миллион евро) талаб қилиши кутилмоқда.