Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Пахтакор» академияси — «Dalmatinko Cup» халқаро мусобақаси ғолиби

Баҳо:
+ | -

2013 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида U-10 Хорватиянинг Сплит шаҳрида бўлиб ўтган мусобақа «Пахтакор» академияси учун омадли якунланди.

"F" гуруҳида Словениянинг "Домазале" ва Хорватиянинг икки футбол мактаби "Конавле" ҳамда "Славен" жамоаларига қарши кечган ўйинларда ишончли ўйнаб, 9 очко билан 1/8 финалга йўл олган ёш пахтакорчилар, у ерда маҳаллий "Локомотив" жамоасини 1:0 ҳисобда мағлубиятга учратдилар. Шундан кейин Хорватиянинг яна икки клуби, аввалига 1/4 финалда "ГОСК Кастела" (2:0), кейин ярим финалда "Юнион" (2:0) жамоаси ортда қолдирилди.

Хорватиядаги финал Марказий Осиё дербисига айланди. Қўшни Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши муҳим беллашувда, яна 2:0 ҳисоби қайд этилди, "Пахтакор" чемпион!

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 14:52, 05.06.2023.
Ўқилди: 1223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик