Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячи Рами Бенсебаини билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
28 ёшли жазоирлик футболчининг клуб билан шартномаси 4 йилга мўлжалланган. Бенсебаини Дортмунд клубига текинга ўтди.
2019 йилдан бери футболчи Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубида ўйнаб келаётган эди. Бенсебаини ўтган мавсумда 30та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.