Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Чой Канг Хи: «Тоғли ҳудудга мослашиш қийин»

Баҳо:
+ | -

«Sports World» нашри хабарига кўра, Жанубий Корея терма жамоаси Эронга қарши ўйинга «Homa Training Center»да тайёргарлик кўрмоқда. Бугун ушбу нашр мухбирига интервью бераркан бош мураббий Чой Канг Хи Эронда дуч келаётган муаммолар ҳақида сўзлаган.

«Бир ҳафталик тайёргарлик давомида энг аввало тоғли ҳудуд қийинчилик туғдирмоқда. Эрондаги корейс дўстларимиз ҳам зинадан тепага кўтарилганда нафас олиш қийинлашади дейишмоқда», дея сўз бошлади Чой Канг Хи.

«Вақт муаммо эмас, руҳан ва жисмонан тикланиш жуда муҳим. Масалан, «Улсан Хёндэ»дан таклиф қилинган футболчиларда бу борада муаммо бор. Чунки улар Саудия Арабистонига келиб, яна Кореяга қайтишди. Ҳозир Эронда туришибди. Чарчоқ аломатлари бўлади. Икки кун давомида уларга дам бердим. Лекин улар профессионаллардир. Ўйлайманки, улар тезда тиклана олишади».

Бундан ташқари Чой Канг Хи бошқа бир қанча ноқулайликларга тўхталиб ўтган. «Биз тайёргарлик кўраётган ўйингоҳ талабга жавоб бермайди. Бундан ташқари электр муаммоси бор. Шу сабаб тайёргарлик жараёнини эртароқ бошлаб, эрта тугатишимизга тўғри келмоқда. Табиийки, бу нарсаларни сафарда ўйнаркансиз, тушунасиз. Биз бу муаммоларга эътибор бермасдан, ғалаба ҳақида ўйлашимиз керак», деган Чой Канг Хи.

«Теҳронга келадиган ҳар қандай жамоа қийналиши табиий. Дастлаб келган вақтимизда 3 кун давомида футболчиларимиз  жисмоний ҳолати яхши эмасди. Шукрки, ҳозир  ҳаммаси жойида. Энг мухими сафимизда жароҳат олганлар йўқ. “Поханг Стилерс”дан чақирилган Шин Кванг Хун ҳам жароҳатдан тўлиқ қутулган ҳолда жавлон урмоқда».

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:05, 14.10.2012.
Ўқилди: 4396 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.