"Сассуоло" бош мураббийи Алессио Дионизи жамоа билан шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирди, деб хабар беради жамоа матбуот хизмати.
43 ёшли мутахассис жамоада 2021 йилнинг ёзидан ишлаб келади.
Бунгача у "Фьоренцуола", "Имолезе", "Венеция", "Эмполи" каби клублар билан ишлашга муваффақ бўлган.
Ўтган мавсумда унинг жамоаси 45 очко билан 13-ўринни эгаллади.