Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Расман! Постекоглу – "Тоттенхэм"нинг янги бош мураббийи

Баҳо:
+ | -

Яқин вақтгача Шотландиянинг “Селтик” клуби бош мураббийи лавозимида ишлаб келган австралиялик мутахассис Анге Постекоглу Англия премьер-лигасига ўтди. Мураббийнинг янги иш жойи Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бўлади.

“Шпорлар” расмий сайтининг хабар беришича, 57 ёшли мураббий билан 2027 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган узоқ муддатли меҳнат шартномаси имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" ўтган мавсумни Антонио Конте бошчилигида бошлаган эди. Италиялик мутахассис ишдан бўшатилгач, Райан Мэйсон мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Лондонликлар мавсум якунида Премьер-лигада саккизинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 15:51, 06.06.2023.
Ўқилди: 2231 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик