Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Канселу – уникум ёхуд бир мавсумда икки мамлакат чемпиони бўлган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Жоау Канселу бир мавсумда ҳам Германия чемпиони ва ҳам Англия чемпиони бўлди...

 Португалиялик ҳимоячи «Манчестер Сити» учун 17 ўйин ўтказди, қишда эса ижара ҳуқуқи билан «Бавария»га кўчиб ўтди. Бундеслигада 29 ёшли футболчи 15 учрашувда мацдонга тушди, Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан олтин учун «эпик жанг»да иштирок этди. Бир мавсумда иккита миллий чемпионат бош соврини - бу камдан-кам учрайдиган ютуқдир. Қуйида яна қайси футболчи бундай ноёб натижага эришганини эслаб кўрамиз.

Ивица ОЛИЧ - Хорватия чемпиони 2002|2003 ва Россия чемпиони 2003

Ҳужумчи 2002 йилнинг ёзида Загребнинг «Динамо» клубига ўтди. Олич Хорватия чемпионати тўпурарига айланди - 21 ўйинда 16та гол. «Динамо» чемпионликни қўлга киритди, Ивица эса яна бир чемпионлик учун Россияга кетди. Олич ўша пайтда лигадаги энг қиммат трансфер бўлганди. Армиячилар форвард учун 5 миллион евро тўлашди. Хорват ЦСКАга РПЛда биринчи олтин медални қўлга киритишига катта ёрдам берди: 10 ўйинда иштирок этиб, 7та гол урди. 2005 ва 2006 йилларда ҳам Ивица клубига яна икки марта чемпионлик нашидасини суришда ёрдам берди, сўнгра «Гамбург»га йўл олди. 2021 йилнинг баҳорида Олич ЦСКАга бош мураббий сифатида қайтди. Бироқ, хорват ўз лавозимида узоқ вақт қолмади: июнь ойида клуб билан шартномасини бекор қилди. Кейинчалик эса муваффақиятсизликда бош директор Роман Бабаевни айблади.

Дэвид Бекхэм - МЛС (2012),  Франция (2012|2013)

Афсонавий инглиз ярим ҳимоячиси футболчилик фаолиятини чиройли тарзда якунлади. Сўнгги мавсумда Бекхэм «Лос-Анжелес Галакси» билан МЛСда кетма-кет иккинчи олтин медални қўлга киритди, сўнгра ярим йилга Парижга йўл олди. «ПСЖ» билан Дэвид Лига 1да ҳам ғалаба қозонди: 10та ўйинда қатнашиб, 2та ассист қайд этди. Бекхэм «Парк Де Пренс»даги сўнгги учрашувини «Брест» билан (3:1) чиройли ўтказди. 78-дақиқада унинг ўрнига Эсекьель Лавесси майдонга тушади. Ўша лаҳзада инглиз афсонаси атрофини иккала жамоа ўйинчилари ўраб олишади, у эса кўз ёшларини ушлаб туролмади. Бекхэм мухлислар ҳайқириғи остида бир неча дақиқа майдонда қолиб кетди. ХХI асрнинг энг машҳур футболчиларидан бири учун ажойиб финал.

Даниэль Амарти - Дания (2015|2016), Англия (2015|2016)

Ганалик футболчи «Копенгаген» таркибида икки йил ўйнади. Жумладан, 2015|2016 йилги мавсумнинг биринчи қисмини ҳам Амарти Дания клубида ўтказди. Пойтахт жамоаси мавсум якунида чемпионликка эришди. 2016 йилнинг январида эса у сенсацион тарзда АПЛ ғолиблигини қўлга киритган «Лестер»га кўчиб ўтади. Демак, африкалик ҳимоячининг иккала клуби ҳам ўз чемпионатларида олтин медални қўлга киритади. «Лестер» учун Амарти атиги 5та ўйин ўтказди (жами 100 дақиқа), аммо барибир медални қўлга киритди. Даниэль ҳамон «тулкилар» сафида ўйнайди, аммо жамоаси келаси мавсум Чемпионшипда иштирок этадиган бўлди.

Леандро Паредес - Россия (2018|2019), Франция (2018|2019)

Рўйхатдаги яна бир РПЛда ўйнаган футболчи. Паредес «Зенит» асосий таркибидан муқим ўрин эгаллайди. Аргентиналикярим ҳимоячининг маҳоратига Европанинг топ-клубларидан бири «ПСЖ» қизиқиб қолади. Паредес ҳам француз гранди таклифини рад этолмади, «Зенит» эса мўмай даромаддан қочолмасди. Петербургликлар Леандрони 23 миллион еврога сотиб олишганди ва 40 миллион еврога пуллашди - ажойиб бизнес! «ПСЖ»да Паредес тезда бошланғич ўйинчига айланди ва клубга Лига 1да олтин медални қўлга киритишга ёрдам берди. Шу билан бирга, «Зенит» аргентиналик сотувдан тушган пулга кучайди (Вильмар Барриос, Сардор Азмун ва Ярослав Ракицкийларни сотиб олди) ва Россия чемпиони бўлди. Бир мавсумда иккита олтин медаль - Леандрони хурсанд қилмай қуймайди, ҳар ҳолда.

Такуми Минамино - Австрия (2019|2020), Англия (2019|2020)

Япониялик вингер «РБ Зальцбург»да узоқ вақт давомида ўйнаган, 2019|2020 йилги Чемпионлар Лигасида эса чиндан ҳам порлаганди. Австрияликлар «Ливерпуль» билан «Энфилд»даги ўйинда рақибни кўп асабийлаштирганди. Тўғри, мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди, аммо Минамино мерсисайдликларни ҳар сонияда ҳушёрликда туришга мажбур этди. Ва ўйиндан уч ой ўтиб, япон иқтидори «Ливерпул»га келди. Инглизлар ўша йили 30 йил кутилган чемпионликни тантана қилишади. Шу билан бирга, «РБ Зальцбург» Австрияда навбатдаги чемпионликни расмийлаштирди.

Альваро Одриосола - Испания (2019|2020), Германия (2019|2020)

Захира футболчисининг бир мавсумда иккита топ-клуб таркибида чемпион бўлиши - бу ёрқин воқеа. Одриосола ҳеч қачон «Реал»нинг муҳим ўйинчиси ҳисобланмаган. 2019|2020 йилги мавсумнинг биринчи қисмида у Ла Лигада атиги 4та учрашув ўтказди. 2020 йилнинг январь ойида Альварони «Бавария» ижарага олди. Бундеслигада Одриосола бундан ҳам камроқ ўйнади - 3та. Аммо бу унчалик муҳим эмас, чунки натижада ҳимоячи бир мавсумда ҳам Испания, ҳам Германия чемпиони бўлди. Шунингдек, 2019|2020 йилги мавсумда Одриосола «Реал» билан Испания Суперкубоги, «Бавария» билан эса Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигасини ҳам қўлга киритди. Муваффақиятли сегмент!

 А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:00, 06.06.2023.
Ўқилди: 2620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.