"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасининг афсонавий ҳимоячиси Рио Фердинанд "Манчестер Сити"нинг жорий мавсумдаги эҳтимолий требли ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Арсенал" "Манчестер Сити"га халақит бериш учун барча имкониятларга эга эди, лондонликлар деярли бутун мавсум давомида пешқадамлик қилишди. Улар етакчи мавқега эга эдилар, лекин охир-оқибат домино сингари қулаб тушди.
"Манчестер Юнайтед" ва "Сити" ўртасидаги кубок финали? Ҳаммаси ҳали бошланмасданоқ тугаган эди", — деди Фердинанд.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" АПЛда навбатдаги чемпионликни нишонлади ва Англия кубоги ғолибига айланди.