Кириш Регистрация

«Вест Хэм» «Фиорентина»ни мағлуб этиб, Конференциялар лигаси ғолибига айланди

Баҳо:
+ | -

Европа Конференциялар лигаси финалида “Вест Хэм” ва “Фиорентина” 7 июнь, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи бўлимда эса инглизлар фаолроқ ҳаракат қилишни бошлади ва 62-дақиқада пенальти ишлади. Саид Бенраҳма пенальтини аниқ амалга оширди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Жакомо Бонавентура мувозанатни тиклади. Ўйин сўнгида эса Жарред Боуэн “болғачилар”га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Шу тариқа “Вест Хэм” Конференциялар лигаси ғолибига айланди. Инглиз жамоаси ушбу турнирда зафар қучган иккинчи клубга айланди. 2021/22 йилги мавсумда “Рома” Конференциялар лигасининг илк чемпиони бўлганди.

Конференциялар лигаси, Финал
7 июнь, чоршанба
“Фиорентина” Италия – “Вест Хэм” Англия 1:2
Голлар: 0:1 – 62 Бенраҳма (пенальти), 1:1 – 67 Бонавентура, 1:2 – 90 Боуэн.
“Фиорентина”: Терраччано, Додо, Миленкович, Ранери (Игор Жулио, 84), Бираги, Бонавентура, Амрабат, Мандрагора (Барак, 90), Гонсалес, Йович (Артур, 46), Куаме (Сапонара, 62).
“Вест Хэм”: Ареоля, Соуфал, Зума (Керер, 61), Агерд, Эмерсон, Соучек, Райс, Лукас Пакета, Бенраҳма (Форналс, 76), Боуэн, Антонио (Огбонна, 90).
Огоҳлантиришлар: Бенраҳма (31), Агерд (53), Мандрагора (66), Данкан (68), Миленкович (75), Амрабат (85), Боуэн (90).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:24, 08.06.2023.
Ўқилди: 23185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6558]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [6072]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4023]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3924]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3683]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3261]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2907]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2761]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2069]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.