Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов бугундан бошлаб тўп билан ҳам ишлай бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
«Энг қувонарлиси шундаки, ўзбекистонлик футболчи бугунги машғулотларда тўп билан ишлай бошлади. Бугунги машғулотларни у якка тартибда олиб борди», дея ёзади клуб расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Европа Лигасининг «Витесс»га қарши учрашувида дароҳат олиб сафдан чиққанди.