Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ОФК БААдан узр сўради

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси ўзи сайтида БАА терма жамоаси нисбатан ишлатилган "саҳро маймунлари" ибораси учун узр сўради.

ОФК БАА миллий терма жамоасининг Осиё кубоги-2015 саралаш босқичидаги имкониятларини баҳолаб, ўтган ҳафтанинг жума куни мақола чоп этган ва унда терма жамоанинг лақабини "саҳро маймунлари" дея атаган. Аслида терма жамоанинг лақаби "Ал-Абяд" бўлиб, бу сўзнинг таржимаси "оқлар" деган маънони билдиради. Журналист эса Википедия маълумотларига асосланиб, шундай иборани ишлатиб юборган.

ОФК сайтида келтирилган мақола қуйидагича ёзилганди: "Абяд ёки саҳро маймунлари Осиё кубогининг финал босқичларида 8 марта иштирок этишган ва 1996 йилги мусобақанинг финалида Саудия Арабистонига ютқазиб, 2-ўринни эгаллаган".

ОФК сайтидаги ушбу ҳақоратли сўз олиб ташланган ва сайт узр сўраган. "БАА миллий терма жамоасининг лақабини нотўғри талқин қилингани учун узр сўраймиз", дейилади бугун эълон қилинган материалда. "БАА футбол ассоциацияси ва БААлик мухлислардан узр сўраймиз. БАА футбол ассоцицацияси ОФКнинг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади ва турли мусобақаларда БАА терма жамоалари ва клублари ҳар доимгидек иштирок этишда давом этишади".

БАА футбол ассоциацияси президенти ва бир вақтининг ўзида ОФК вице-президенти ҳисобланадиган Юсуф ас-Саркал аввалроқ "Gulf News" сайтига берган интервьюсида: "Узр қабул қилинди, аммо у сайтда жойлаштириши ва расман ёзма равишда БАА футбол ассоциациясига юборилиши лозим. Шунингдек, ушбу мақолани ёзган ходимга нисбатан керакли чоралар қўлланилиши керак. Мен буни хато ёки нотўғри таржима деб ўйламайман. Уни ким ёзган бўлса ҳам мақолани араб мухлислар ўқишини билган ҳолда ёзган. Агар биз бугун бундай нарсалар ёзишларига йўл қўйиб берсак, кейинчалик Саудия Арабистони ва Баҳрайнга нисбатан ҳам бундай ҳақоратлар янграб қолиши мумкин. Арабларга қарата айтилган ҳақоратга йўл қўя олмаймиз", дея айтиб ўтганди.

ОФК эса: "Ушбу мақола янги журналист томонидан ёзилган бўлиб, у БАА терма жамоаси ҳақида илк марта мақола ёзганди. У Википедияга кирган ва "Ал-Абяд" сўзини "саҳро маймунлари" дея таржима қилиб юборган. У буни текшириб ўтирмаган. Унга нисбатан танбеҳ эълон қилинди ва мақола сайтдан олиб ташланди. Бу кун журналист учун жуда ёмон кун бўлди ва у йўл қўйган хатосидан афсусда. Бу ҳақиқатан ҳам хато эди ва унда расизм кайфият бўлмаган", дея маълум қилди.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 19:59, 15.10.2012.
Ўқилди: 5184 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.