Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер “Сантьяго Бернабеу”да “Челси” ҳужумчиси Кай Хаверц билан хурсандчилик билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, Рюдигер Кай билан икки йил давомида "Стэмфорд Бриж"да ўйнаган ва бирга Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. Шунингдек, футболчилар Германия терма жамоасида ҳам жамоадош ҳисобланади.
"Мен Хаверц билан яна бир клубда ўйнашдан хурсанд бўлардим. Агар трансферлар ҳақида гапирадиган бўлсак, менда овоз бериш ҳуқуқи йўқ", - деди Рюдигер.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Хаверцни "Челси"дан сотиб олмоқчи, бироқ футболчи учун 50 миллион евродан кўпроқ пул тўламоқчи эмас. "Челси" германиялик фубтболчи учун тахминан 70 миллион талаб қилмоқда.