"Барселона" ёзги трансфер ойнаси аввалидаёқ жуда катта фаоллик намойиш этмоқда.
Каталонияликлар 70+10 миллион еврога "Ньюкасл"дан Энтони Гордонни сотиб олиш арафасида турибди, шунингдек, "Атлетико"дан Хулиан Альварес бўйича ҳам ҳаракатлар давом этмоқда. Бернарду Силва эса эркин агент сифатида жамоага келиши мумкин.
Transfermarkt портали "кўк-анорранглилар"нинг келаси мавсум учун тахминий асосий таркибини тузиб чиқди.














