Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига қўшилди (Видео)

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Нью-Йоркка етиб келди ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига қўшилди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Instagram саҳифасида АПЛ гранди сафида тўп сураётган 23 ёшли футболчининг терма жамоа базасига етиб келгани акс этган видео эълон қилинди. Кадрларда футболчининг Нью-Йорк аэропортида кутиб олиниши, унга терма жамоанинг расмий рамзи — бўри ўйинчоғи совға қилингани ва полиция ҳамроҳлигида манзилга кузатиб қўйилгани акс этган.

«Миллий терма жамоа аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Жаҳон чемпионати олдидан ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш учун Нью-Йоркка етиб келди», — дейилади хабарда.

Ўтган мавсумда Ҳусанов «Манчестер Сити» сафида муваффақиятли иштирок этди: март ойида «Уэмбли»да ўтган финалда «Арсенал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Англия Лига кубогини қўлга киритди, май ойида эса Англия кубоги финалида «Челси» устидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чемпионликка эришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси адаптация мақсадида 26 май куни Нью-Йоркка етиб келган эди. Жамоа 29 майга қадар у ерда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади, шундан сўнг 1 июнь куни Эдмонтонда Канадага қарши ўртоқлик ўйини учун йўл олади. Кейинчалик жамоа Нью-Йоркка қайтиб, 8 июнь куни «Icahn Stadium»да Нидерландия терма жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушади. Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади.

Киритилди: 21:16, 28.05.2026.
Ўқилди: 10446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик