Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия 1-0 Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Коман - «олтин» кафолати

Баҳо:
+ | -

Кингсли Коман таркибда борми, демак, миллий лигада чемпионлик нақд!

Бу 12 йилдан буён тасдиқланаётган далил. Умуман, франциялик вингер фаолиятида 28-сов­ринни қўлга киритди. 26 ёшига қадар! Энг кучли факт: Кинг­сли фаолиятида ҳеч қачон мавсумни чемпионлик унвонисиз тугатмаган, шунчаки, 1-ўриндан паст­да қолиш нималигини билмайди.

Команчемпионлик сериясини «ПСЖ»да бошлади - 2013 ва 2014 йиллар Франция лигасида зафар қучди. Хусусан, биринчи олтин медаль расмийлаштирилган мавсум «ПСЖ» тарихида дебют қилган энг ёш футболчи бўлди (илк марта февралда майдонга тушганида, 16 ёшу 8 ойлик эди). Коман шундан сўнг «Ювентус»га ўтди ва Италияда ҳам кетма-кет 2 марта чемпионликка эришди.

Мана, «Бавария» сафига қўшилганидан буён ҳам футболчининг боши «олтин»дан чиқмаяпти. Шу ўринда битта аниқлик: Кингсли мавсум-2015/2016да ҳам Италия, ҳам Германияда чемпионлик мақомига эришди. Чунки мавсумни «А» серияда бошлаган, кейин трансферлар ойнасининг охирида Бундеслигага йўл олганди. Хуллас, Коман бу йил қаторасига 12-марта миллий чемпионат ғолибига айланиб, ноёб коллекциясига яна бир соврин қўшди. Фаолия­ти давомидаги жамоавий совринлари сони эса 28тага етди! Диққат қилинг, бу йигит атиги 26 ёшда. Ҳа, Коман «Ҳаёт бўйи ғолиб» иборасининг амалдаги ифодаси, шубҳасиз.

Сўз

- Чиндан ҳам, мағлубиятга тоқат қилолмайман. Баъзида шундай туюладики, менда мағлубиятдан нафратланиш ҳисси ҳаттоки, ғалаба қувончидан ҳам кучлироқ. Фақат ғалаба. Эҳтимол, давомий ғалабага кўникишим мумкиндир, лекин мағлубиятга эмас. Масалан, Германия кубогидан чиқиб кетганимизда, тун бўйи ухлолмадим. Агар сен мағлубиятдан нафратлансанг, олдингда бир йўл қолади - ҳар куни ғалаба қозониш. Кингсли Коман («Бавария» ярим ҳимоячиси).

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:04, 10.06.2023.
Ўқилди: 1417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.