«Реал»нинг икки футболчиси шартномасида умрбод «Барселона»га ўтмаслик ҳақида банд мавжуд бўлиб, унга кўра, улар эркин агентга айланган тақдирда ҳам ҳеч қачон "кўк-анорранглилар" билан шартнома имзоламайди.
"Mundo Deportivo" тарқатган хабарга кўра, гап Марко Асенсио ва Дани Себальос ҳақида кетмоқда.
«Барса» ўз вақтида Асенсиога қизиқиши билдирган. Испаниялик ўйинчи 2014 йилда «Мальорка» ўйнаётганида "Камп Ноу"га кўчиб ўтишга яқин келганди. Аммо бу трансфер амалга ошмаганди. Эслатиб ўтамиз, Асенсио "Реал" билан хайрлашди ва кўп эҳтимол билан "ПСЖ" аъзосига айланади.
Себальос эса ҳеч қачон «Барса» қизиқишлари доирасига кирмаган. Шунга қарамай, мабодо кейинчалик таклиф тушса ҳам Дани Каталония клуби билан шартнома имзоламайди.