“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Чемпионлар лигаси финалида Истанбулдаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
“Бу ердаги ғалаба мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Менинг оилам Туркиядан, ота-онам, бобом ва бувим Туркияда яшайди. Мен ҳар йили бу ерга келаман. Бу ерда ғалаба қозонишим керак эди”, — дея Гюндоганнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.