Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Сервер Жепаров: «Ҳаракатларим терма жамоага фойда келтирса бўлгани»

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров Қатарнинг «Al-Jazeera» телеканалига берган интервьюсида Иброҳим Халфанга қарши жуда оддий ўйин кўрсатишини маълум қилди.

16 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 5-тур ўйинлари доирасида Қатар терма жамоаси меҳмони бўлади. «Ас-Садд» стадионида ўтказиладиган ўйин Тошкент вақти билан 17:25да бошланади.

«Қатар терма жамоасига қарши бўлажак ўйин биз, Ўзбекистон терма жамоаси учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз ушбу баҳсда ўз ўйинимизни, ўзимизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ушбу ўйинда ижобий натижага эришишга умид қилиб қоламиз», - деди Сервер Жепаров.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори 2008 ва 2011 йил якунларига кўра Осиёнинг энг яхши ўйинчиси ҳисобланади. Ўз навбатида, Қатар терма жамоаси сафида қитъанинг энг яхши футболчиси дея тан олинган ўйинчи бор – 24 ёшли Халфан Иброҳим 2006 йили қитъада тенгсиз деб топилганди.

«Иброҳим Халфанга қарши жуда ҳам оддий ўйин кўрсатаман, деб ўйлайман. Ҳаракатларим шу қадар самарали бўлиши керакки, якунда уларнинг барчаси Ўзбекистон миллий терма жамоасига фойда келтирсин», - деди ўзбекистонлик футболчи.

Агар Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши ўйинда ғалаба қозона олса, уч очко Миржалол Қосимов шогирдларини «А» саралаш гуруҳида 2-ўрингача олиб чиқиши мумкин. Мағлубият эса ЖЧ-2014га чиқиш имкониятларини кескин камайтириб юборади.

«Мен ҳозир салбий натижа ҳақида ўйлашни хоҳламасдим. Биз ўз олдимизга Қатарга қарши ўйинда фақат ғалаба қозонишни ва ўзимиз учун жуда ҳам муҳим бўлган уч очкони қўлга киритишни мақсад қилиб қўйганмиз», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров.

30 ёшли Сервер Жепаров Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини 2002 йили, Словакия терма жамоасига қарши ўйинда бошлаган бўлиб (1:4), ўтган давр мобайнида терма жамоа сафида 86 учрашувда майдонга тушган ва 18та гол уришга муваффақ бўлган. Бугунги кунда у Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:38, 16.10.2012.
Ўқилди: 4290 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.