Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Чиндан ҳам, «Қирол Казу»!

Баҳо:
+ | -

Жаҳон футболидаги энг ёши катта профессионал Казуёши Миура 22 апрель куни давомий фаолият йўлини яна бир воқелик билан бойитди.

Яъни «қаримас» «Қирол Казу» Португалия чемпионати Иккинчи дивизионида дебют ўйинини ўтказиб, ўз рекордини янгилади. Оддий айтганда, япониялик ҳужумчи 56 ёшу 55 кунлигида ўзининг ҳисоб бўйича 16-клуби ўйинида майдонга тушди. Қойилмақом кўрсаткич!

Япониялик «отахон» футболчи «Оливейренсе» клуби сафига жорий йил февраль ойида ижара келишуви асосида қўшилганди. Ўртадаги шартнома мавсум якуни - ёзгача амалда бўлди. «Оливeйренсе» Казуёши учун 16-клуб ҳисобланади. Япония футболи фахри бунга қадар 11та маҳаллий ва 4та хорижий жамоа сафида ўйнаганди. Хусусан, легионер мақомида Бразилия, Хорватия, Италия ва Авс­тралия клубларида фаолият юритган. 

Янги натижасига келсак, «Қирол Казу» «Оливейренсе»нинг «Академико Визеу»га қарши ўйинида захирадан сафга қўшилди. У шу тариқа нафақат ўз рекордини янгилади, балки Португалия футболида майдонга тушган энг ёши катта ўйинчи бўлди. Эслатма, Казуёши 2017 йилнинг февраль ойида 50 ёшу 7 кунлигида «Йокогама»нинг «Мацумото Ямаги» билан ўйинида қатнашиш асносида англия­лик Стенли Метьюзга тегишли жаҳон рекорди- (50 ёшу 5 кунлик)ни янгилаган ва профессионал даражада фаолият олиб бораётган энг ёши катта футболчига айланган эди. «Қанча кўп вақт ўйнашимни билмайман. Эҳтимол, эртага фаолиятимга нуқта қўярман ёки яна 2-3 йил қоларман. 18 ёшда узоқ Бразилияда биринчи профессионал шартномани расмийлаштирганимда, ҳаммаси шу қадар чўзилиши хаёлимга ҳам келмагани тайин. Амалда буни уддаладим, чунки ҳар йили футболга бор кучимни бердим», — деганди Миура 2021 йили. Қарангки, у ҳамон профессионал футбол ичида.

Казуёши Миура профессионал даражада 5та 10 йилликни кўрган ягона футболчидир. Унинг ҳисобида 35 мавсум бор! Тўғри, 2022 йилнинг 21 сентябрь куни суринамлик Ронни Брюнсвийк 60 ёшида расмий ўйинда қатнашиб, жаҳон рекордини ўз томонига оғдиргани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Ким билади, «Қирол Казу» энди шу натижани ҳам янгилашга уриниб кўрар балки...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:00, 11.06.2023.
Ўқилди: 4825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3674]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3339]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3071]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3068]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [3007]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2289]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [2245]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2237]

Родри операция қилинади [2098]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1889]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик