Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) президенти Клаудио Тапия аввалроқ Европа футболи Жанубий Америка футболидан анча кучли эканлигини таъкидлаган "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппени масхара қилди.
"Аргентина - катталар жамоалари ўртасида жаҳон чемпиони. Уругвай U20 Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Бразилия U17 жаҳон чемпионати ғолиби ва Олимпиада олтин медали соҳиби. Лекин бу қандай бўлиши мумкин? Мбаппе Жанубий Американинг даражаси йўқлигини айтди", - деб ёзди Тапиа ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Аргентинага пенальтилар сериясида мағлуб бўлган (3:3, 2:4 пен.). Ҳужумчи сўнгги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди.