Қозоғистон Премьер-лигаси вакили "Тобол" билан шартномасини бекор қилган Игор Сергеев фаолиятини Таиланд чемпионатида давом эттиради.
"Патхум Юнайтед" бироз аввал ўзбекистонлик ҳужумчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Аввалроқ Сергеев янги клуби билан 1+1 кўринишида шартнома имзолаши айтилганди.
"Патхум Юнайтед" Таиланд чемпионати якунланган мавсумида 41 очко билан 9-ўринни банд этганди.