"Челси" ҳужумчиси Кай Хаверц Европанинг энг кучли клублари эътиборини тортмоқда.
Журналист Бен Жейкобснинг хбарига кўра, "Арсенал" "кўклар"га германиялик футболчини сотиб олиш таклифи билан чиққан ва Кай учун 40 миллион фунт таклиф қилган. Хабарларга кўра, "Челси" раҳбарияти таклифни рад этган.
Кай Хаверц 2020 йил сентябрь ойидан буён "кўклар" сафида ўйнаб келмоқда, Лондон клуби билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Transfermarkt портали 24 ёшли ҳужумчининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.