Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

18 октябрь куни ампутантларимиз ҳам тақдирланади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳамда Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасини тақдирлашга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади.

1996 йилда туғилган футболчилардан иборат Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2012 йилнинг 22 сентябрь – 6 октябрь кунлари Эронда ўтказилган Осиё чемпионати баҳсларида ғолиб чиқиб, Ўзбекистон футболи тарихида қитъа чемпионлигини қўлга киритган илк жамоага айланди.

Мавзурхўжа Умархўжа мураббийлигидаги Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси эса Россиянинг Калининград шаҳрида ташкил этилган 2012 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, чемпионлик унвонини ўзида сақлаб қолди. Ушбу натижа ампутантлар терма жамоаси учун тарихдаги учинчи жаҳон чемпионлиги бўлди.

18 октябрь куни ушбу терма жамоаларни тақдирлашга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади. Жумладан, 16:00да Ўзбекистон Футбол федерациясида Ўзбекистон ўсмирлар ва Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси аъзоларига мукофотлар ва эсдалик совғалари топширилади. 17:30да Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида ташкил этиладиган байрам оқшомида ҳар иккала терма жамоа вакиллари иштирок этишади. Тадбирда ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ҳам қатнашади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасининг бир гуруҳ аъзоалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 октябрдаги Фармонига кўра, Давлат мукофотлари билан тақдирланишди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 00:22, 18.10.2012.
Ўқилди: 5143 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.