"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе яна бир бор келажаги ҳақида гапирди.
У келаси мавсум ҳам жамоада қолиш қарорини тасдиқлади. Журналистларнинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволларига Мбаппе аниқ жавоб берди.
"Мен бу саволга аллақачон жавоб берганман. Менинг ягона вариантим – кейинги мавсумда “ПСЖ”да қолиш.
Умид қиламанки, қуйидаги саволлар эртанги ўйин билан боғлиқ бўлади", - деди Мбаппе Гибралтарга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.