Винисиус Жуниор Инфантино билан гаплашди. У бу ҳақида шундай дейди:
"Мен бу муаммодан жуда ҳам қийналдим. Бугун мени қўллаган ҳаммага раҳмат айтаман. Дунё шундай қараб турмади. Инфантино бугун менинг олдимга келди ва маслаҳатлашдик. У мендан тузилажак қўмитага қайси футболчиларни олишимни сўради. Бу нарса жуда ҳам муҳим. Бу ишларни қадрлайман".