Ҳужумчи Ромелу Лукакунинг "Ал-Ҳилол"га ўтиши тўхтаб қолди, деб хабар тарқатмоқда инсайдер Санти Ауна.
Бельгиялик футболчи йилига 90 миллион евродан кўпроқ маош талаб қилаётгани, лекин саудияликлар 20 миллион маош таклиф қилгани сабабли бу трансфер музокараси тўхтаб қолди.
Саудия Арабистони ҳукумати бу талабга рози бўлмади ва ўтиш жараёнига тўсқинлик қилди.
Шартномани имзолашда яна бир тўсиқ - Лукаку вакиллари комиссия сифатида 10 миллион евро талаб қилмоқда.
Жорий мавсумда Ромелу “Интер” сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.