Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Требл-қаҳрамонлар. "Манчестер Сити" футболчилари қандай қўлсоатлар тақади? Байрам пайти бу саволга жавоб топилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" юлдузлари ўзларининг требл-совринларини нишонлаётганида, мухлисларга қандай соатлардан фойдаланишини ҳам биратӯла кўрсатиб қўйди. Жек Грилиш ва унинг шериклари ҳафта аввалида мухлисларга мавсумдаги учинчи совринини тақдим этган эди. Манчестер шаҳри бўйлаб уюштирилган парадда, "шаҳарликлар" ўз қўлсоатлари билан мухлисларга юзланди. Хусусан, ҳозир Англия термаси билан бирга бўлган Жек Грилиш ЕЧЛ ғолиблигини ҳаммадан кўра "қаттиқроқ" ва "қалтисроқ" нишонлаган эди. 27 ёшли ҳужумчи мухлислар олдида қиммат соати билан пайдо бўлади.

Celeb Watch Spotter берган маълумотга кўра, Грилиш байрам давомида таққан қўлсоат нархи 180 минг фунтга тенг. Patek Phillipe томонидан тайёрланган бу махсулот юзи тилла суви билан қопланган. Албатта, бундай қимматбаҳо буюмлар ҳафтасига 300 минг фунт маош оладиган футболчи учун унчалик катта нарса эмас. Унинг дўсти Эрлинг Холанд эса Brietling Premier B21 соатидан фойдаланади. Ушбу люкс буюмнинг нархи 49 минг фунт. Турган гапки, бу Грилишнинг соати олдида камтаргина кўринади. Холанднинг ҳафталик маошини 375 минг фунт эканини ҳисобга олсак, у нисбатан арзон матоҳдан фойдалангани ошкор бўлади.

Жамоа устози Пеп Гвардиола, классикага ҳиёнат қила олмаслигини намоён этди. У Rolex шайдоси эканини кўрсатиб қўйди. 52 ёшли мутахассис қўлида байрам вақти 14 минг фунтлик оқ-тилларанг Rolex Cellini бор эди.
Кевин Де Брюйне, Жон Стоунз, Кайл Уокер ва Рубен Диашлар фойдаланадиган вақт кўрсаткичларнинг ҳаммаси нарх жиҳатдан олтита хонали сонга тенг. Масалан, ҳафтасига 400 минг фунт оладиган Де Брюйне Vacheron Constantin'нинг Tourbillon версиясидан фойдаланади. Унинг нархи эса 105 минг фунтни ташкил этади. 250 минг фунт маошга эга Стоунз эса Patek Phillipe'нинг Аquanaut'идан тақиб олган эди. Ушбу вақт қурилмаси 110 минг фунт туради. Диаш худди Грилиш каби 140 минглик PF Nautilus'дан фойдаланади.

Уокер "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин. Айни дамда ҳимоячи "шаҳарликлар" сафида ҳафтасига 160 минг фунт ишлаб топади. Англия терма жамоаси аъзоси ўзининг клубдаги эҳтимолий сўнгги мавсумида жамоадошлари билан чемпионликни нишонлади. Тадбир вақтида Уокер 100 минг фунтлик Rolex Paltinum билан кўриниш берди.
Байрамда Рияд Махрез 80 минг фунтлик Patek Phillipe таққан бўлса, унинг таркибдаги рақобатчиси Фил Фоден эсп 225 минг фунт ҳафталик маоши билан 21 минг фунтлик Rolex Skydweller'дан фойдаланиши маълум бўлди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:00, 16.06.2023.
Ўқилди: 2465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.