Шу кунларда Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугундан бир қатор йўналишларда финал беллашувларига навбат берилди.
Аҳамиятлиси, унда жаҳон гимнастикасининг афсонаси Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз фақатгина жанубий кореялик Ео Сео-Жеонгдан пастроқ балл жамғарди холос.
1. Ео Сео-Жеонг (Жанубий Корея)
2. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон)
3. Алиа Финнеган (Филиппин)