Кириш Регистрация

CAFA Nation's Cup-2023. Ўзбекистон сўнгги турда Тожикистон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -1

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси "А" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги 3-тур учрашуви якунланди. Вакилларимиз муддатидан аввал финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлган бўлса, тожикистонликлар гуруҳда 2-ўринни эгаллаши учун ғалаба талаб этиларди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Парвизжон Умарбоев 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасини чиройли тарзда голга айлантирди.

Танаффусга қадар жамоамизда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди, аммо тожикистонликлар посбони яхши ҳаракат қилгани учун ҳисо ўзгармай қолди.

Мураббийларимиз иккинчи бўлимда майдонга бир неча нафар етакчи ўйинчиларни тушириши натижаси ўйиннинг бориши бутунлай ўзгарди. Ўзбекистон баҳс охиригача Тожикистон дарвозасига нақ 5 марта тўп йўллаб, ғалабани ўз томонига оғдирди. Жамоамизнинг голларига Жасурбек Яхшибоев, Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўрунов муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, Катанец жамоаси гуруҳда юз фоизлик натижа қайд этди. Тожикистон эса 2 очко билан 3-ўринда қолди. Терма жамоамиз 20 июнь куни Эронга қарши финал баҳсини ўтказади.

Шу тариқа, терма жамоамиз турнирнинг финалига йўл олди.

"CAFA Nation's Cup-2023", 2-тур
Ўзбекистон - Тожикистон - 5:1 (0:1)
Голлар: Жасурбек Яхшибоев (53), Элдор Шомуродов (56-пенальти), Аббос Файзуллаев (72), Ҳожимат Эркинов (83), Остон Ўрунов (90+6-пенальти)
Ўзбекистон: 16.Ботирали Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 8.Жамшид Искандеров, 18.Абдулла Абдуллаев, 20.Акмал Мозговой, 22.Дилшод Саитов, 23.Жасур Яхшибоев, 24.Бобир Абдихолиқов, 27.Жамшид Болтабоев.
Тожикистон: 1.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 5.Манучеҳр Сафаров, 6.Ваҳдат Ханонов, 7.Парвизжон Умарбаев, 8.Амирбек Жўрабоев, 10.Алишер Жалилов, 15.Шервони Мабатшоев, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Ахтам Назаров, 21.Манучеҳр Жалилов.
Огоҳлантиришлар: Ваҳдат Ханонов (28), Иброҳимхалил Йўлдошев (38), Парвизжон Умарбоев (41), Манучеҳр Сафаров (42), Эҳсони Паншанбе (59).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:39, 17.06.2023.
Ўқилди: 3276 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.