"Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке клуб билан шартномасини узайтирмоқчи, деб хабар беради AS.
Нашрнинг ёзишича, мадридликлар ҳам тарбияланувчиси билан янги шартнома тузишга тайёр. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
31 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Атлетико" таркибида 42 ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt Испания терма жамоаси футболчисининг нархини 16 миллион еврога баҳоламоқда.